Нарпайдаги 12-мактаб ўқитувчилари директорнинг хатти-ҳаракатидан норозилиги акс этган видеомурожаатга муносабат билдирилди

Интернетда тарқалган Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 12-умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг мактаб директори М.Очилованинг хатти-ҳаракатидан норозилиги акс этган видеомурожаатга расмий муносабат билдирилди.

Вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, тумандаги 12-умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг Нарпай туман халқ таълими бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, бир қатор давлат идораларига ушбу мазмундаги шикоятларини кўриб чиққан. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Нарпай туман халқ таълими бўлими томонидан 12 август куни 730-сонли хат билан Нарпай туман прокуратурасига мурожаат қилинган.

Прокуратура органининг ўрганиш натижаларига мувофиқ бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Маълумот учун, Наманганда ўқитувчилар маошидан мактаб чиқимига пул йиғилаётгани ҳақидаги хабар рад этилди.

Aввалроқ Халқ таълими вазирлиги «сўконғич ўқитувчи» видеосига расмий муносабат билдиргани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Aндижон вилояти Халқ таълими бошқармаси мактаб таъмири муассаса раҳбарлари ва ўқитувчилар ҳисобидан амалга оширилиши учун ҳеч қандай топшириқ берилмаганини маълум қилганди. Ундан ташқари, Жондордаги 21-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани тўғрисидаги хабарга расмий муносабат билдирилди.

Янгиликлар