Қорақалпоғистонда «Nexia-3» билан «Gentra» тўқнашиб кетди, 2 бола жароҳат олди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 19 июнь куни соат 09:55 ларда Беруний туманида яшовчи «Nexia-3» русумидаги автомашина ҳайдовчиси «Gentra» автомашинаси қаршисидан тўсатдан чиқиб, тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида, 1991 йилда туғилган «Nexia-3» автомашина ҳайдовчисига ва ёловчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Аниқланишича, автомобиль ичида вояга етмаган (2018 ва 2021 йилларда) туғилган болалар бўлган.

Ҳозирда жабрланганларнинг саломатлиги яхши эканлиги малум қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар