Тошкентдаги 1-сонли шаҳар шифохона биноси дарз кетди
Тошкентда Кўкча дарвоза кўчасида жойлашган №1 шаҳар клиник шифохонаси биносида ёрилиш содир бўлди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 8 июль куни соат 11:00 лар атрофида 5 қаватли бинонинг ўртасида жойлашган асосий таянч устуни синган.
Шундан сўнг, воқеа жойига қутқарув гуруҳи етиб келиб, шифокорлар, ходимлар ва беморлар эвакуация қилинган.
Ҳозирда шаҳар касалхонаси биноси ўз фаолиятини тўхтатди.