Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Кеча, 13 май куни соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида Matiz, Lacetti, Spark ва Isuzu русумли автомашиналар тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.