Сурхондарёда «Damas» машинаси «Nexia» билан тўқнашиб сонгра ағдарилиб кетди
Сурхондарё вилоятининг Сариосий туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада бир киши жабрланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.
Йўл-транспорт ҳодисаси 23 июль куни соат 11:00 атрофида «Нила» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R107 автомобиль йўлининг 22-километрида содир бўлган.
Ҳабар қилинишича, «Damas» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарши йўлакка чиқиб кетган ва «Nexia» билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса натижасида 17 ёшли «Damas» йўловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.