Каттақўрғонлик педагогнинг илмий иши халқаро илмий маърузалар китобига киритилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи педагогнинг илмий иши халқаро илмий маърузалар китобига киритилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Каттақўрғон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Садоқат Собирова илмий иши билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва Хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Тожик миллий-маданий маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида Абдурахмон Жомий таваллудининг 605 йиллигига бағишланган «Жомий ва Навоий форс-тожик ва ўзбек илмий-адабий алоқалари» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда қатнашганди.

Ушбу халқаро илмий анжуманда педагогнинг илмий иши махсус сертификат билан тақдирланди. Шунингдек, иштирокчиларининг илмий маърузалари китоб ҳолида чоп этилди.

Аввалроқ Наманганлик шоиранинг шеърий тўплами Англияда чоп этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар