Когон шаҳрида ўтказилган юриш марафонида мингга яқин иштирокчи қатнашди (фото)
Бухоро вилояти Когон шаҳрида 2 октябрь, жума куни «Соғлом ҳаёт сари қадам» шиори остида юриш марафони ташкил этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур марафонда 1000 нафарга яқин иштирокчи қатнашган. Улар орасида Когон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Азамат Эшов, секторлар раҳбарлари, тиббиёт ходимлари, шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбари ва тассаруфидаги тизим ходимлари, спортчилар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, спортсевар аҳоли вакиллари бор.
Марафон финиш чизиғига етиб келган соғлом ҳаёт тарзи тарафдорлари учун шаҳар Темир йўлчилар истироҳат боғи майдонида тонгги бандантарбия машғулотлари ҳам ташкил этилган.
Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими иштирокида югуриш марафони ўтказилгани, Бухорода ўтказилган пиёда юриш марафонида 100 дан ортиқ киши қатнашгани хабар қилинган эди.