Когонда бир кунда ажрим ёқасидаги бешта оила яраштирилди

Бухоро вилояти Когон шаҳрида бир кунда профилактик суҳбатлар натижасида ажрим ёқасидаги бешта оила яраштирилди. Бу ҳақда МИБ Когон шаҳар бўлими хабар берди.

Хабарга кўра, бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувидаги қарздор И.М.дан ундирувчи М.К. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди, Ф.Ш.дан Р.П. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди, У.М.дан З.С. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди, Ш.Р.дан М.Б. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди, М.Р.дан Н.Р. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида МИБ давлат ижрочилари томонидан маҳаллада суҳбатлар олиб борилган. Суҳбатлар натижасида эр-хотинлар ўзаро ярашиб, бир оила бўлиб яшай бошлаган.

Шунингдек, ундирувчиларнинг алимент қарздорлиги йўқлиги ва ижро ҳужжатини ижросиз ўзига қайтариш ҳақидаги мурожаатига асосан ижро ҳужжати тегишли тартибда уларга қайтарилган.

Аввалроқ Бухорода Миллий гвардия бошқарма психологлари томонидан 40 дан ортиқ оиланинг бузилиши олди олингани ҳамда Ўзбекистонда 2020 йил биринчи ярмида энг кўп оилавий ажримлар қайси ҳудудларга тўғри келгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар