Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 11 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 37.6 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 11 октябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 37 613 678 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 28 202 220 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 079 279 кишини ташкил этади.

Шунингдек, 11 октябрь куни Гулистондаги портлашдан сўнг Андижондаги кислород станциялари ҳолати текширилгани ҳақида хабар қилинди. Кейинчалик Асака коронавирус беморлари шифохонасига «СEС» ходими бириктирилмагани юзасидан муносабат билдирган.

Бундан ташқари, мутахассис коронавирус антитаначаларини аниқловчи тестни фойдасиз деб атади.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 11 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 098 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 11 октябрь куни 322 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 98 таси Тошкент шаҳрида, 88 таси Тошкент вилоятида, 32 таси Наманган вилоятида, 15 таси Сирдарё вилоятида, 14 таси Андижон вилоятида, 13 нафари Фарғона вилоятида, 11 таси Самарқанд вилоятида, 11 таси Бухоро вилоятида, 10 таси Хоразм вилоятида, 8 таси Жиззах вилоятида, 7 таси Қашқадарё вилоятида, 6 таси Қорақалпоғистонда, 5 таси Сурхондарё вилоятида ҳамда 4 нафари Навоий вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 505 нафарга етган. 11 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 164 нафар, Тошкент вилоятида 90 нафар, Наманган вилоятида 30 нафар, Самарқанд вилоятида 13 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Жиззах вилоятида 9 нафар, Қорақалпоғистонда 6 нафари, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 2 нафар, 365 жами нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 61 098 нафар бемордан 58 069 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2524 нафар бемордан 322 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 10 октябрь куни 326 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 7 964 873 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (1 миллион киши), Бразилия (5 миллион киши), Россия (1,2 миллион киши), Колумбия (902 минг киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 37,6 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 11 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 108 757 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 103 980 нафари тўлиқ соғайган, 1746 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 94 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Kazakh TV»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 34 875 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 676 нафари тузалган, 367 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 11 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 49 230 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 44 227 нафари соғайиб, 1085 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 3918 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган бирор бемор соғаймаган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 11 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 222 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9058 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 79 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 42 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 11 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 298 718 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 020 442 нафари соғайган, 22 597 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 13 634 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 143 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «The Moscow Times»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 37,2 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар