Косонсойда 22 сентябрь куни электр таъминотида узилишлар кузатилади

Наманган вилояти Косонсой туманида 22 сентябрь, cешанба куни электр таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг йиллик электр тармоқларини таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ишлар олиб борилади.

Хусусан, Косонсой туманидаги «Хўжиқўрғон-2» нимстанциядан чиқувчи жорий таъмирлаш жараёни бўлиб ўтади. 22 сентябрь куни соат 09:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Косонсой туманининг «Тахтакўприк», «Сойча», «Ўрта кўча», «Шайхон», «Олмазор» қисман «Озод», «Боғ кўча» маҳаллалари ҳудудида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Аввалроқ Уйчида иккита газ тарқатиш қурилмаси капитал таъмирлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар