Марҳаматда қизлар ўртасида волейбол бўйича республика чемпионати бошланди (фото)
Андижон вилояти Марҳамат туманида Эркин Вохидов номидаги волейбол ва шахмат саройида 6 октябрь куни 2002—2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг республика босқичи старт олди. Бу ҳақда туман ҳоикмлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу чемпионат Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил учун спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календар режасига хамда Ўзбекистон волейбол федерациясининг низомига асосан ўтказилмоқда.
Мусобақада Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилояти терма жамоалари иштирок этмоқда.
Тадбирни Ўзбекистон волейбол федерациясининг бош котиби Санжар Абдуллаев очиб берган.
Аввалроқ Бангладешдаги халқаро мусобақада наманганлик спортчилар 3 та медални қўлга киритгани, Самарқандда самбо бўйича ўтказилган мусобақада вилоят ИИБ ходимлари 1-ўринни эгаллагани хабар қилинган эди.