Бухорода «Damas» устида ҳаракатланган 2 йигит жавобгарликка тортилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда «Damas» русумли автомашинанинг тепа қисмида, 2 йигит ўтиргани акс этган видео тарқалкан эди. Ҳолат юзасидан ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги изоҳ беради.

Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 9 август куни Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 236-километрида содир бўлган. Ушбу вазият, эса бошқа автомобильдаги йўловчилар томонидан видеога олинган.

Воқеа юзасидан ўтказилган тергов-суриштирув ишлари натижаларига кўра, «Damas» автомашинаси вақтинчалик сақлаш участкасига жойлаштирилган. Ҳозирда, ИИБ Йўл инспекцияси томонидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар