Моргенштерннинг «Mercedes»ини ютиб олган бухоролик йигит аккаунтига ҳужумлар қилинганини айтди

Россиялик рэпер Моргенштерн 18 октябрь куни Instagram’да ўтказган катта танловда бухоролик йигит «Мерин» ютиб олган эди. Ғолибнинг исми Азим экани маълум бўлди ва «Repost» нашри у билан боғланди.

Фото: «Repost»

«Дастлаб ота-онам ғолиб бўлганимга ишонмади», — дейди ғолиб.

У келгусида машинани ўзи ҳайдамоқчи эканини билдирган. Шунингдек, Моргенштерннинг жамоаси автомобилни етказиш ишлари билан шуғулланаётганини ҳам билдирган.

«Биз у (Моргенштерн) билан машинани олиб келиш масаласини гаплашдик. У одамлари бу масала билан шуғулланаётгани ва автомобилни унинг шахсан ўзи олиб келишини айтди», — деб қўшимча қилди у.

Бунга қўшимча, Азим танлов натижалари эълон қилинганидан сўнг жуда кўп одам унинг аккаунтини бузиб киришга уринганини билдирган.

«Мен Моргенштерннинг мухлисиман ва танловда бошидан қатнашиб келаман», — дейди Азим.

Ҳозирда Моргенштерн афсонавий «Мерин»ини қачон келтириши номаълум. Шу билан бирга артист яқинда Instagram саҳифасида фан-учрашув ташкил қилмаслигини эълон қилган.

Аввалроқ Бухоролик йигит россиялик рэпердан «Mercedes» ютиб олгани хабар қилинган эди. Ютуқни шахсан ўзи келиб топширмоқчи бўлган рэпер Ўзбекистон ҳукуматидан «растаможка»да ёрдам сўраган. Кейинчалик россиялик рэпернинг «Mercedes»ни Ўзбекистонга олиб киришида божхона тўлови қанчага тушиши маълум бўлган.

Янгиликлар