Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳрининг Марғилон кўчасидаги уйлар бузилмаслигини маълум қилди

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳрининг Марғилон кўчасидаги уйлар бузилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят раҳбари бу ҳақда Наманган шаҳридаги 50-умумтаълим мактабида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашувида айтган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

«Уйларнинг бузилиши аҳоли учун ташвиш ва қийинчиликлар туғдириши бор гап. Наманган шаҳрига қўшни туманлар ҳисобидан 3800 гектар ер майдони қўшиб берилди. Биз янги қурилишларни шу ҳудудларда олиб борамиз. Марғилон кўчасида эса йўллар таъмирланиб, янги лотоклар ўрнатилиб, кўчаларнинг ёруғлиги таъминланади. Бундан фуқароларимиз ҳам четда турмаслиги керак. Улар хонадонлари ободлиги, кўркамлигини таъминлашлари, жиноятчиликни жиловлашда ҳиссаларини қўшишлари зарур», — дейди Шавкат Абдураззоқов.

Эслатиб ўтамиз 25 сентябрь куни бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Аввалроқ Каттақўрғонда туман ҳокимлиги фуқароларнинг уйини бузиб ташламоқчи бўлгани ҳақидаги хабар рад етилган эди.

Янгиликлар