Каттақўрғонда туман ҳокимлиги фуқароларнинг уйини бузиб ташламоқчи бўлгани ҳақидаги хабар рад етилди
Каттақўрғонда туман ҳокимлиги вакиллари икки аёлнинг уйларини бузиб ташламоқчи бўлгани ҳақидаги хабарга ҳокимлик томонидан муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман rенгашининг 15 январдаги қарорининг 4-бандида туман ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ердан фойдаланувчилар ер майдонларида пахта-ғаллачилик, лалмикор, ғаллачилик, чорвачилик, балиқчилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, паррандачилик, асаларичилик, фермер хўжаликларида мониторинг ўтказиш, аҳоли пунктлари ҳудудларидаги уй-жой ва нотурар объектларини кадастр ҳужжатларини белгиланган низом асосида расмийлаштириш ҳамда мониторинг жараёнида аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича маълумотларга нисбатан тегишли чора кўриш туман ҳокимлиги ҳамда туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимининг зиммасига юклатилган.
Кенгашнинг мазкур қарорининг ижроси юзасидан туманнинг «Каттақўрғон чорвачилик» массивида ўтказилган текшириш натижалари бўйича, ишчи гуруҳ томонидан аниқланган ноқонуний ҳолатлар юзасидан туман ҳокимлигига Ер кодексининг 85-моддасига асосан туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан 3 июнь кунидаги 489-сонли тақдимнома киритилган.
Қайд етилишича, мазкур тўпланган ҳужжатлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилган ва материаллар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига 22 июлда даъво аризаси киритилган.
Судга тақдим қилинган ҳужжатларда жавобгар Мавжуда Суюнова туман заҳираси ҳисобидаги туманнинг «Каттақўрғон чорвачилик» массиви 395-контуридаги 12 сотих ер майдонни ҳуқуқий асосларсиз егаллаб олган ва ушбу ер майдонининг 92,30 метр квадрат қисмида уй-жой қурганлиги, шунингдек, жавобгар Розия Шаропова туман заҳираси ҳисобидаги тумманнинг худди шу ҳудудидаги 8 сотих ер майдонни ҳуқуқий асосларсиз эгаллаб олганлиги ҳамда ушбу ер майдонининг 43 метр квадрат қисмида уй-жой қурганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, ушбу ноқонуний ҳолатларни жавобгарлар ҳисобидан бартараф этиш белгиланган. Мазкур фуқаролик ишлари судда кўриб чиқилмоқда.
Жавобгарлар Мавжуда Суюнова ва Розия Шаропова билан уйлари бузилиши юзасидан туман ҳокимлиги ёки тумандаги бошқа ташкилотлардан ҳеч қайси ходим ужрашмаган. Тарқалган мурожаатдаги бузилган уй Суҳроб Мирзаев томонидан ноқонуний қурилган бўлиб, уй унинг ўзи томонидан бузиб ташланган. Ҳозирда ушбу жойни қонун талаблари бўйича расмийлаштириш жараёни олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургутда маҳалла раиси кўмак пулларини ўзлаштириб, депутатлар текширишини билгач, қайтариб бергани рад этилгани ҳақида хабар берилган еди. Кейинчалик Наманганда мактаб олдидаги кўприк носозлиги акс этган видео тарқалгач, уни тузатишга бир ҳафта вақт берилгани маълум қилинди.