Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

Жаҳонгир Ҳотамов 9 октябрь куни Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Шавкатжон Aбдураззoқов иштирок этган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Жаҳонгир Ҳотамов 2016—2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017—2018-йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.

У 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган вилоятнинг собиқ прокурори Aкмалхўжа Мавлоновнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, иззат-икром билан кузатилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Aҳмаджон Мамажонов вилоят ҳокимига ёрдамчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига янги раҳбар тайинлангани хабар қилинган.

Янгиликлар