Наманганда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 400 дан ортиқ оилавий корхона ташкил этилди

Наманган вилоятида 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида 406 та оилавий корхона ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 1 октябрь ҳолатига кўра 925 тани ташкил этган. Улардан фаолият кўрсатаётганларининг сони 888 та бўлиб, бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 416 тага ёки 1,9 мартага ошган.

Маълумот ўрнида, 2020 йил январьcентябрь ойларида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 406 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 236 тага ёки 238,8 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони энг кўпи Наманган шаҳри (227 та); Наманган (124 та), Тўрақўрғон (119 та), Янгиқўрғон (84 та) ҳамда Учқўрғон (81 та) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Аввалроқ Наманганда сўнгги тўққиз ойда қиймати 3,5 триллион сўмдан ортиқ бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар