Наманганда 60-халқаро «Гуллар байрами» фестивали 2021 йилда ўтказилади

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов маҳаллий гулчилар билан учрашувда 2021 йилда 60-халқаро «Гуллар байрами» ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Пандемия сабабли 2020 йил ўтказилиши режа қилинган ушбу тадбир қолдирилган. Шунга қарамай, наманганлик гулчилар 5 миллион дона гул кўчати экишга улгурган.

«Келгуси йили бу рақам икки бараварга кўпайиб, 10 миллион донага етказилади. Юбилей фестивалини олдин режалаштирилгани каби халқаро миқёсда, чет эллик гулчиларни ҳам жалб этган ҳолда ўтказамиз. Бунга ҳозирданоқ тайёргарликни бошлашимиз, Наманган шаҳрини номига монанд кўринишга келтиришимиз зарур», — деди вилоят ҳокими.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Вилоят гулчиликни ривожлантириш марказига ташрифи давомида ҳоким Туркиянинг Истанбул шаҳрида йўлга қўйилган тажриба ҳақида гапирган. У ерда ҳар йили шаҳарни турфа гулларга буркаш ва ободонлаштириш учун давлат бюджетидан салмоқли маблағ ажратилади.

«Наманганда ҳам гулчиликни ривожлантириш учун махсус марказ ташкил этилди, гулчиларимизга иссиқхоналар учун ер ажратилиб, газ қувурлари тортиб келинди. Энди вилоят аҳли ва меҳмонлар бу уринишларимиз самарасини ўз кўзлари билан кўриши керак», — деди вилоят ҳокими.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, Наманганда 1961 йилдан бери анъанавий «Гуллар байрами» ўтказиб келинади. Охирги йилларда ғолибларга «Spark» автомобилларини топшириш одат тусига кирган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Қамашида ҳар 27 дақиқада очиладиган доривор ўсимлик етиштириш йўлга қўйилгани, Қаршидаги атиргул иссиқхонасида 6 нафар «темир дафтар»га киритилган аёл ишлаши хабар қилинган эди.

Янгиликлар