Наманганда COVID-19’га чалинган 3 нафар бемор тузалди
Наманган вилоятида 21 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 3 нафар бемор тузалди. Вилоятда коронавирусдан соғайганлар 811 нафарга етди.
Ундан ташқари:
- Тошкент шаҳрида 382 нафар;
- Тошкент вилоятида 123 нафар;
- Бухоро вилоятида 12 нафар;
- Хоразм вилоятида 7 нафар;
- Андижон вилоятида 6 нафар;
- Сурхондарё вилоятида ҳам 6 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 3 нафар бемор тузалди.
Маълумот учун, мамлакатда жами 33 989 (+547) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган. 3 825 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 074 (+128) нафарни ташкил этмоқда.