Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакат бўйлаб Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Тошкентда Қурбон ҳайити намози 16 июнь, якшанба куни соат 05:10 да ўқилади.
Республиканинг бошқа ҳудудларида эса ушбу намоз вақтлари қуйидагича:
Андижон вилояти 05:00;
Наманган вилояти 05:00;
Фарғона вилояти 05:00;
Тошкент вилояти 05:15;
Сирдарё вилояти 05:15;
Жиззах вилояти 05:15;
Самарқанд вилояти 05:20;
Сурхондарё вилояти 05:20;
Қашқадарё вилояти 05:25;
Навоий вилояти 05:25;
Бухоро вилояти 05:30;
Хоразм вилояти 05:45;
Қорақалпоғистон Республикаси 05:50.
Президент қарорига биноан Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади.