Нуробод тумани ҳокими иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди (фото)
Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоировнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Бу ҳақда Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туман ҳокимии фуқаролар қабулида билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини тинглади.
Қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар ўрганилган.
Хабарга кўра, фуқаролар мурожаатларининг ижроси бўйича ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилот ва корхоналарнинг мутасаддиларига топшириқ берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд туман ҳокими ўтказган қабулда 12 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилганди. Шунингдек, Улуғнор тумани ҳокими қабулида 6 нафар фуқаронинг мурожаати тинглани хабар қилинган.