Олимлар охири ўлим билан тугайдиган янги касалликни аниқлади
Олимлар томонидан эркакларда охири ўлимга олиб келадиган янги касаллик аниқлангани эълон қилинди. Тегишли тадқиқот натижалари The New England Journal of Medicine’да чоп этилган.
VEXAS мутахассислари томонидан янги синдром кашф этилди. Олимлар касаллик 40 фоиз ҳолларда беморларнинг ўлимига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган. Беморлар ўпканинг яллиғланишидан азият чекади, улар иситма, фаол тромб шаклланиши, шунингдек, қон қуюқлашишини бошидан кечиради.
Мутахассислар ушбу касалликни Х хромосомасида жойлашган UBA1 генидаги соматик мутациялар билан боғлаган. Тадқиқот доирасида мутациялар 25 кишида, тугаллангандан кейин эса яна 25 кишида аниқланган. Олимларнинг фикрига кўра, беморларнинг сони бундан анча кўп бўлиши мумкин.
Шунингдек, тадқиқодчиларнинг фикрига кўра, ушбу касаллик катталардаги илгари боғлиқлиги йўқ деб ҳисобланган яллиғланиш синдромларининг қайтадан пайдо бўлишини англатади.
Аввалроқ олимлар кўзойнак таққан одамларга COVID-19 юқиш эҳтимоли беш баравар камлигини аниқлаганди. Лондон университети коллежи ва Қироллик миллий қўмитаси олимлари томонидан коронавируснинг яна бир янги аломати аниқланганди.