Олтиариқда 12 минг долларлик узумларни Самарада сотиб беришини айтиб, танишини чув туширган эркак жавобгарликка тортилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида танишидан Россияда сотиб бериш учун олган узумларини бошқа шахсга сотиб, пулларини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган эркак жиноий жавобгаликка тортилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг октябрь ойида фуқаро Х.М. таниши М.Ж.нинг ишончига кириб, 12 075 АҚШ долларлик узум маҳсулотларини Россиянинг Самара шаҳрида сотиб беришини айтиб, нархларини келишган. Шундан сўнг, узумларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга қиритган меваларни бошқа шахсга сотиб юборган. Пулларини эса ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани Ички ишлар бошқармасм ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Фарғонада фуқарони Германияга ишга жўнатишни айтиб, 10 миллион сўмга чув туширган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар