Олтинкўлда 2020 йилги мавсумда 5 минг гектардан зиёд майдонда ғўза етиштирилди

Aндижон вилояти Олтинкўл туманида 2020 йил 5335 гектар майдонда ғўза етиштирилди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олтинкўл тумани матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Олтинкўлда пахта ҳосили йиғим-теримини ташкил этиш бўйича мавсумолди семинар бўлиб ўтган.

Фото: Олтинкўл тумани матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Исматуллаев, туман ҳокими Назиржон Ўринбоев ҳамда барча сектор раҳбарлари, фермерлар, отряд ҳамда массив раҳбарлари иштирок этган.

Шунингдек, 5 335 майдондаги пахта ҳосилини териб олиш учун туманда 81 та отряд тузилган.

Тадбир сўнгида ғўза парваришида туман оқсоқоллари ҳамда массив раҳбарлари 2019 йил пахта йиғим–теримида фаол қатнашган теримчиларга вилоят ва туман ҳокимининг совғалари топширилган.

Aввалроқ Олтинкўлда 210 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ кавланаётгани маълум қилинганди.

Янгиликлар