Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилгани маълум бўлди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида уй ичи газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, «Олтинкўлтумангаз» газ таъминоти бўлими ходимлари шу кунгача 45 мингдан зиёд газ жиҳозларини хатловдан ўтказган. Шунингдек, жами жиҳозларнинг 60 фоизи техник кўрикдан ўтказилган.

Фото: «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Туманда 10 мингдан зиёд 2 кампаракли, 8136 дона 3 кўзли ҳамда 8300 га яқин 4 кампаракли газ плиталари истеъмолчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Ундан ташқари, 17 450 дона иситиш печлари, 1121 дона иситиш қозонлари ва бошқа турдаги газ жиҳозлари йил давомида бир маротаблик техник кўрик ва созлашдан ўтказилмаган.

Аввалроқ Бухоро вилоятида 168 476 дона газ жиҳози техник кўрикдан ўтказилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар