Ўзбекистон ҳудудида 2 баллик зилзила қайд этилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабар беришича, 26 ноябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:27 да Ўзбекистон ҳудудида кузатилган зилзила Афғонистонда содир бўлган.
Маълум бўлишича, зилзила магнитудаси М=5,5 чуқурлиги 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 529 километр бўлган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкент : 529 км, 2 балл;
- Наманган : 476 км, 2 балл;
- Андижон : 462 км, 2 балл;
- Фарғона : 409 км, 2 балл;
- Гулистон : 464 км, 2 балл;
- Жиззах : 472 км, 2 балл;
- Самарқанд : 487 км, 2 балл;
- Термиз : 345 км, 2 балл;
- Қарши : 524 км, 2 балл.
Аввалроқ Фарғонада 5 балл, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 2 балл, Андижонда 4 баллик зилзила кузатилгани ҳақида хабар берилганди.