Ўзбекистонда 17 сентябрь куни 599 кишида коронавирус қайд этилди. Вафот этганлар орасида 11 ёшли бола ҳам бор

Ўзбекистонда 17 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 761 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кунлик касалланишлар

Мамлакатда 17 сентябрь куни 599 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 323 таси Тошкент шаҳрида, 125 таси Тошкент вилоятида, 94 таси Наманган вилоятида, 14 таси Андижон вилоятида, 11 таси Самарқанд вилоятида, 9 таси Сирдарё вилоятида, 7 тадан Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида, 6 таси Сурхондарё вилоятида ҳамда 3 таси Хоразм вилоятида қайд этилган.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 415 нафарга етди. 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида ҳам 3 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

  • Биринчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак) вафот этди.
  • Иккинчи ўлим: Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл) вафот этди.
  • Учинчи ўлим: Тошкент вилоятида яшаган 59 ёшли Э.Н. (эркак) вафот этди.
  • Тўртинчи ўлим: Тошкент шаҳрида яшаган 69 ёшли Б.Т. (эркак) вафот этди.
  • Бешинчи ўлим: Ангрен шаҳрида яшаган 44 ёшли Х.Т. (эркак) вафот этди.
  • Олтинчи ўлим: Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли М.У. (ўғил бола) вафот этди.

Кунлик соғайганлар

Кун давомида Тошкент шаҳрида 426 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Наманган вилоятида 50 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистонда 1 нафар, жами 618 нафар бемор соғайган.

Мамлакатдаги вазият

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 49 761 нафар бемордан 46 092 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 254 нафар бемордан 478 нафари оғир, 269 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 16 сентябрь куни 597 кишида коронавирус аниқлангани ва 6 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар