Ўзбекистонда абитуриентларнинг ўқишга кирган ёки кирмаганлиги 24 сентябрга қадар аниқ бўлади

AОКAда 6 сентябрь, якшанба куни Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда абитуриентларнинг ўқишга кирган ёки кирмаганлиги қачон аниқ бўлиши маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, мамлакат бўйлаб 13 сентябрда барча кириш имтиҳонлари тугатилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 24 сентябргача бўлган муддатда абитуриентларнинг ўқишга кирган ёки кирмаганлигини тўлиқ эълон қилиш режалаштирилаётгани қайд этилган.

«Республика бўйлаб 13 сентябрда ҳамма имтиҳонлар тугатилади. Aйрим ҳудудларда барвақтроқ тугайди. Масалан, Фарғонада 11 сентябр куни 1-сменада тест синови тугатилади. Aппеляция шикояти муддати бўйича маълум қилинади. Aппеляция онлайн режимда олинади», — деди ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Барно Ражабов.

Қайд этилишича, ҳарорати кўтарилган абитуриентлар учун 17 сентябрь куни тест ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДТМ томонидан тест синовида телефондан фойдаланган абитуриентга тегишли чора кўрилиши ҳақида хабар берилган эди.

Шу билан бирга, хориждан Ўзбекистон ОТМларига ўқишини кўчираётган талабалар учун имтиҳон тартиби маълум қилинди.

Янгиликлар