Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов 80 ёшида вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Бу инсоннинг фахрий сифатида ёшлар тарбияси ҳамда уларни Ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматлари, шунингдек санъатдаги ижоди нафақат ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари, балки санъатсевар халқимиз томонидан ҳам муносиб қадрланиб, уларнинг номи доимо ҳурмат-эҳтиром билан тилга олинарди», —дейилади хабарда.
Маълумот учун, Икромжон Бўроновнинг «Сен баҳорни соғинмадингми?» қўшиғи йиллар давомида машурликка эришган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга чалинган Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 22 август, шанба куни вафот этган эди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг таъзия маросимида қатнашиш учун Бухорога жўнаб кетгани хабар қилинди.