Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Россиядан 40 нафар мутахассис етиб келди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишда ҳамкорликда ишлаш учун россиялик мутахассислар келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинганларни даволаш муассасаларида шифокорлар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Хусусан, россиялик мутахассислар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек, қатор вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган  шифохоналарда фаолият кўрсатиши кутилмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълумот учун, шу кунга қадар Хитой, Россия, АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Туркия каби давлатларнинг мутахассислари Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида қатнашиб, ўз тавсияларини берди.

Аввалроқ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун Хитойдан шифокорлар келганди.

Шунингдек, Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин  мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳ ташрифи кутилётгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар