Ўзбекистонда муҳтож аҳолини қамраб олган «темир дафтар» қайтадан кўриб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, «темир дафтар» қайтадан кўриб чиқилиб янгиланган ҳамда унга яна муҳтож аҳоли қатлами қўшилган.

Маълум қилинишича, бугунги кунда янгиланган рўйхат бўйича муҳтож оилаларга яна киши бошига 220 минг сўмдан пул тарқатила бошланган.

Ушбу мақсад учун бюджетдан қўшимча маблағ ажратилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 50 мингта эҳтиёжманд оила аъзосига 200 минг сўмдан жами 10 миллиард сўм, Олтинкўлда эҳтиёжманд оилалар аъзоларига 220 минг сўмдан ёрдам пуллари етказилди.

Шунингдек, Наманганда «Темир дафтар»га киритилган 85 оиладан 64 таси, Тўрақўрғонда 900 тадан ортиқ оила камбағал оилалар сафидан чиқарилди.

Янгиликлар