Ўзбекистонда ноябрь ойида энг қиммат ва энг арзон ош қаерда тайёрлангани маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ноябрь ойидаги ўртача нархлари тўғрисида маълумот берди.
Қўмита томонидан мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказилган. Ўрганиш натижасига кўра, ҳудудлар кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берилган.
Унга кўра, паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:
Билдирилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.
Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Мавзуга доир: Тошкентдаги савдо расталарида 10 турдаги сифатсиз пишлоқ маҳсулотлари сотилаётгани маълум бўлди
Аввалроқ Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга тақиқ қўйганди. Кейинчалик Россия мазур тақиққа изоҳ бериб, «Россельхознадзор» томонидан жорий этилган тақиқлар Ўзбекистоннинг барча ишлаб чиқарувчиларига нисбатан қўлланилмаслигини ва фақат Фарғона вилоятидан келтирилган маҳсулотларга тегишли ҳисобланишини маълум қилган.