Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи 2020 йил I ярим йиллигида қанчага ошгани маълум қилинди

Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, 19,4 миллиард доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатан 34 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Давлат ташқи ва ички қарзи.
Инфографика: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилнинг I ярим йиллигида давлат ташқи қарзи 1,6 миллиард долларга ёки йил бошига нисбатан 10,5 фоизга ошиб, 1 июль ҳолатига 17,31 миллиард долларга ёки ЯИМга нисбатан 30,3 фоизга етган.

Шундан:

  • ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз 11,6 миллиард доллар;
  • ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз 5,7 миллиард доллар.

Давлат ички қарзи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 21,6 триллион сўм (2,1 миллиард доллар)ни ёки ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ташкил этган.

Шундан:

  • ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз — 4,3 триллион сўм (0,4 миллиард доллар);
  • ҳукумат кафолатлаган ички қарз — 17,3 триллион сўм (1,7 миллиард доллар).

Ўзбекистон давлат қарзи динамикаси.
Инфографика: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, давлат қарзининг сўнгги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра Ўзбекистоннинг давлат қарзи (ЯИМга нисбатан — 34,0 фоиз), шу жумладан, давлат ташқи қарзи (ЯИМга нисбатан — 30,3 фоиз) мўътадил даражада сақлаб қолинмоқда.

Давлат ташқи қарзининг иқтисодиёт тармоқлари кесимида тақсимланиши.
Инфографика: Молия вазирлиги матбуот хизмати

2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, давлат ташқи қарзининг иқтисодиёт тармоқлари кесимида тақсимланиши қуйидагича:

  • энергетика — 5,1 миллиард доллар;
  • транспорт ва транспорт инфратузилмаси — 2,2 миллиард доллар;
  • қишлоқ хўжалиги — 1,9 миллиард доллар;
  • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш — 2,2 миллиард доллар;
  • бюджетни қўллаб-қувватлаш — 2,4 миллиард доллар;
  • суверен халқаро облигациялар — 1,0 миллиард доллар;
  • кимё саноати — 0,9 миллиард доллар;
  • таълим ва соғлиқни сақлаш — 0,6 миллиард доллар;
  • телекоммуникация — 0,2 миллиард доллар;
  • бошқалар — 0,8 миллиард доллар.

Aввалроқ Ўзбекистон 2020 йилда 12 та давлатдан 52,5 тонна атир маҳсулотини импорт қилгани маълум қилинганди. Шунингдек, август ойида истеъмол нархлари даражаси ярим фоизга кўтарилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар