Пахтачида сўнгги 8 ойда 156 та янги тадбиркорлик субъекти очилди

Aндижон вилояти Пахтачи туманида сўнгги 8 ойда 156 та янги тадбиркорлик субъектлари очилгани маълум қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш бўйича йиллик 217 тага кўпайиши таҳлил қилинган. Бугунги кунга қадар 156 та янги тадбиркорлик субъектлари очишга ёки қилинган таҳлилнинг 71,9 фоизга бажаришга эришилгани қайд этилган.

Ушбу очилган тадбиркорлик субъектларининг:

  • 89 таси масъулияти чекланган жамият;
  • 51 таси хусусий корхона;
  • 16 таси оилавий корхона ташкил этган.

Биргина август ойининг ўзида мазкур кўрсаткич 105,5 фоизга бажарилиб, 19 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил топди.

Шунингдек, йил якунига қадар ушбу кўрсаткичнинг 395 тага етиши бўйича таҳлил графиги ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижон ҳокими ўринбосари Олтинкўл туманидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказгани маълум қилинди. Кейинчалик Пастдарғомда қанча тадбиркор фаолият юритаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар