Пайариқда сентябрь ойида ахолига салкам 500 тонна суюлтирилган газ етказилди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида сентябрь ойида ахолига 492,66 тонна суюлтирилган газ етказилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти матбуот хизмати

Сентябрь ойи таҳлилларига кўра, Пайариқ газ тўлдириш шохобчасида 24 633 нафар аҳолига хизмат кўрсатилган. Уларга 492,66 тонна суюлтирилган газ етказилган. Ҳудуддан келтирилаётган ва ҳудудларга тарқатилаётган ҳар бир газ баллонлар дезинфекцияланган.

Ҳудудда газ баллонлар 13 та «ISUZU» автотранспорти орқали фуқароларга етказилади. Кунига 1155 дона газ баллонлари тўлдирилиб, туманлар бўйича 23 тонна суюлтирилган газ баллонлар етказиб берилади. Бу эса ойлик ўртача ҳисобда 100 фоизни ташкил этади.

Фото: «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти матбуот хизмати

Пайариқ газ тўлдириш шохобчаси орқали вилоятдаги 3 та, яъни Челак худуди, Пайариқ, Оқдарё туманларининг аҳолиси газ баллонлари билан таъминланади. Ушбу шохобчада 13 нафар ишчи-ходим ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургутда 2020 йил якунигача аҳолига 4 мингга яқин газ баллони етказилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Фарғонада газ истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида салкам 40 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши маълум қилинган.

Янгиликлар