Пастдарғомда 2021 йил ҳосили учун салкам 18,5 минг гектар майдонга ғалла экилади

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Мевали» машина трактор парки ҳудудида бир неча туманларга 2021 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини белгиланган муддатда ташкил этишга бағишланган семинар ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Феруз Aбилов иштирок этган. Шунингдек, семинар давомида Пастдарғом, Нуробод, Жомбой, Булунғур, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида ғалла экиш ишларини ташкил этиш муҳокама этилган.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Семинарда ғалла экиш ишларига масъул бўлган вилоят ҳамда туман мутасаддилари билан экилаётган ғалла уруғларининг сифатига эътибор бериш, ёқилғи-мойлаш материалларининг захирасини яратиш ва ғалла экиш мавсумига шайлигини кўздан кечириш каби масалалар бўйича суҳбат ўтказилган. Тадбир сўнгида масъулларга тегишли тартибда кўрсатмалар берилган.

Маълумот учун, Пастдарғом туманида 2021 йил ғалла ҳосили учун жами 18 466,2 гектар майдонга дон экинларини экиш режалаштирилган. Мазкур майдондан 17 466,2 гектари сувли ҳамда 1000 гектари лалми ҳудуд экани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввлароқ Булоқбошида бошоқли дон экиш ишларини олиб бориш, Олотда туман ҳокими иштирокида 2021 йил ҳосили учун ғалла экиш юзасидан семинар ташкил этилган. Кейинчалик Ғиждувонда 2021 йилда 4891 гектар майдонга ғалла экилиши маълум қилинди.

Янгиликлар