Булоқбошида бошоқли дон экиш ишларини олиб бориш юзасидан семинар ташкил этилди (фото)
Андижон вилояти Булоқбоши туманида 27 август, пайшанба куни бошоқли дон экиш ишларини олиб бориш юзасидан фермер хўжалиги раислари, мутасадди қишлоқ хўжалиги ташкилотлари рахбарлари ва туман ҳокими иштирокида семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Семинарда вилоят ҳокимининг туманга бириктирилган вакили, худудий массивларга бириктирилган оқсоқоллари хамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сўзга чиққан.
Мутасаддилар 2021 йил ҳосили учун экин ер майдонларни қисқа муддатларда кузги бошоқли дон уруғларини экиш учун дон экиш отрядларига қишлоқ хўжалиги техникаларини бириктириб бериш ва ҳар бир дон экиш отрядлари экипажлари билан биргаликда бириктириб бериш, ҳамда 2020 йил хосили учун етиштирилган пахта майдонларида дефолиация тадбирларини қисқа муддатларда олиб бориш юзасидан мулоҳазаларини билдириб ўтган.
Семинар сўнгида туман ҳокими томонидан дон экиш отрядлари рахбарларига ва дефолиация тадбирларини амалга ошириш отрядларига ишларни сифатли олиб боришлари учун топшириқ ва вазифаларни белгилаб берилган.
Аввалроқ Шаҳрихонда 2021 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича ва Пешкуда пахта даласидаги сув тежовчи технологияларни ўрганиш бўйича семинар ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.