Шаҳрихонда 2021 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди (фото)

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги Сегаза массивида 2021 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди, деб хабар берди Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустамжон Исматуллаев ва соҳа мутахассислари дон экинларини белгиланган муддатларда экиш, бунинг учун ерни сифатли ҳолда тайёрлаш, яхлит контурларни танлаш, мавсумда зарур бўладиган моддий-техника ресурсларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш, бошоқли дон ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ғаллачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш бўйича долзарб масалалар ҳақида гапирган.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, тадбирда ғалла экилган майдонларни пешма-пеш суғориш, сув йўлларини тартибга келтириш, тўла гектарлар яратиш, экинни агротехника талаблари асосида парваришлаш, дон экиш, ер тайёрлаш ва суғориш отрядлари ишини тўғри ташкил этиш, уларга барча керакли шарт-шароитларни яратиш каби муҳим вазифалар ҳам атрофлича муҳокама этилган.

Бундан ташқари, семинар иштирокчилари Шаҳрихонда ғалла экишга тайёргарлик ишлари ва бу жараёнга жалб этилган техникалар ҳамда отрядлар фаолияти билан яқиндан танишган.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Пешкуда пахта даласидаги сув тежовчи технологияларни ўрганиш бўйича ўқув-кўргазмали семинар ўтказилгани, Олтинкўлда 2020 йилги мавсумда 5 минг гектардан зиёд майдонда ғўза етиштирилгани ҳамда Шаҳрихон ҳокими тумандаги фермерлар билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди.