Пастдарғомда ота 40 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлади

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ота фарзанди таъминоти учун олдиндан 40 миллион сўм алимент пулини тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туманлараро судининг қарори билан фуқаро Отабек Намозовдан ундирувчи Муножот Рашидованинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш бориш белгиланган. Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро иш юритган.

Фуқаро О.Намозов алимент тўловларини вақтида тўламаган. Муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг Пастдарғом туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилган.

Қайд этилишича, қарздор О.Намозов билан атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани тушунтирилган. Суҳбатдан сўнг қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, вояга етгунига қадар ҳисобланган 40 миллион сўм алимент пулини тўлаган.

Аввалроқ Олтинкўлда ота фарзанди учун салкам 3 минг доллар алимент тўлаганди. Шунингдек, Андижонда 6 миллион сўм, Каттақўрғонда эса  қарздор ота салкам 10 миллион сўм алимент тўлагани маълум қилинганди.

Мавзуга доир:

Қўрғонтепада ота фарзанди учун олдиндан 15 миллион сўм алимент тўлади

Янгиликлар