Пешкуда 2021 йил ҳосилидан 9 минг тоннадан ортиқ буғдой сотилади (фото)

Пешкў туманида аҳолининг озиқ-овқат ҳавсизлигини таъминлаш мақсадида далаларда  бошоқли дон экиш жараёни амалга оширилмоқда ва 2021 йил ҳосилидан 9473 тонна товарбоп буғдой сотиш режалаштирилган, деб хабар бермоқда Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Пешку тумани ҳокимлини матбуот хизмати

Қайд тилишича, Пешкў туманида 2020 йилда 2021 йил ҳосили учун 321 нафар фермер хўжалиги томонидан 5046 гектар ерга ғалла экиш кўзда тутилган. Туманда фермер хўжаликлари томонидан 9473 тонна товарбоп буғдой сотиш режалаштирилган. Тайёрлов корхонасига топширилган буғдойнинг ортган қисми фермер хўжалик аъзоларига ва хўжаликни моддий техника базасини ривожлантиришга йўналтирилади.

Буғдой поясидан олинган сомон эса чорвачиликни ривожлантиришда ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарга, харидорларга сотилади.

Фото: Пешку тумани ҳокимлини матбуот хизмати

Фото: Пешку тумани ҳокимлини матбуот хизмати

Туман ҳокими Амрилло Назаров томонидан қишлоқ-хўжалиги бўлими ходимлари ғалла экиш ишларига  масъул этиб қўйилган. Ғалла экиб бўлинган майдонларда суғориш ишлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, Амрилло Назаровнинг сектор раҳбари сифатида ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабулларида озиқ-овқат хавфсизлигини олдини олиш мақсадида аҳолига мурожаат этган. Дала томорқасининг 70 фоизини ғалла экиш ҳамда ҳовлидаги томорқаларда пиёз, саримсоқ, исмалоқ ва ҳар хил кўкатлар экиш бўйича тавсиялар берган.

Аввалроқ Олотда туман ҳокими иштирокида 2021 йил ҳосили учун ғалла экиш бўйича семинар ўтказилганди.

Янгиликлар