Пешкуда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича йиғилиш ўтказилди (фото)
Бухоро вилояти Пешку туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилишича, 21 август куни вилоят мутасаддилари, сектор раҳбарлари Пешку туманида корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтган йиғилишда ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш, туман иқтисодиётини барқарорлаштириш каби масалалар муҳокама қилинган. Бу бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилган.
Қайд этилишича, яқин вақтда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Ушбу масала бўйича «Йўл харитаси» асосида қарор лойиҳалари тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига юборилиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ИИБ раҳбарлари 7 ой давомида бажарилган ишлар юзасидан онлайн ҳисобот топширгани маълум қилинган эди. Кейинчалик Бухорода пандемия даврида экспорт салоҳиятини ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берилди.