Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг 8 сентябрдаги фармонига мувофиқ Aбдураҳим Aбдурасулович Мўминов Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Полковник Aбдураҳим Мўминов бунга қадар фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Aкмал Бурҳонов 14 июлдаги Президент қарори билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланганди. Шунингдек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан Бобур Бекмуродов янги раис этиб сайлангани хабар қилинган.

Янгиликлар