Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди
Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди, — деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент таътил олдидан оммавий спортни ривожлантириш ва Олимпия ҳаракатини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Шунингдек, у хорижий давлатлар раҳбарлари билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилди.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрельдан қисқа муддатли таътилга чиқиб, 29 апрель куни ишга қайтган эди.