Қўқонда ҳайдовчининг 1,6 млн сўмлик телефонини фойдаланишга олиб, пулини бермаган аёл қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 9 октябрь куни ҳайдовчининг телефонини фойдаланишга олиб, пулини бермаган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Қўқон шаҳрида 9 октябрь куни фуқаро Т.А. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Унга кўра 7 cентябрь куни номаълум аёл «Matiz» автомашинасига Фурқат тумани марказида йўловчи сифатида чиқиб, Туркистон кўчаси кўп қаватли уйлар олдига етиб келган. Шу вақтда «Samsung A10» телефон аппаратини 1 миллион 600 минг сўмга сотиб олишга келишган. Оқибатда пулларни олиб чиқиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Ш. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Олтиариқда салкам 16,5 миллион сўмлик кўмир сотиб олиб, пулини бермаган эркакка жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар