Қоровулбозорда 2020 йилда 13 минг тоннадан зиёд пахта ҳосили олиш режалаштирилган
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 2020 йилги йиғим-терим мавсумида 13 минг 260 тонна пахта хирмони яратилиши белгиланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарда айтилишича, 2020 йилда тумандаги 147 фермер хўжалиги томонидан 5 минг 905 гектар ер майдонида ғўзанинг «Бухоро 6», «Бухоро 10» нави етиштирилган. Айни кунда пахта ҳосилини тез ва сифатли йиғиб олиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Buy Valium Norway
Туман ҳокими Акмал Остонов пахта далаларидаги ҳолатни ўрганиб, «Когон пахта тозалаш» акциядорлик жамиятига қарашли Қоровулбозор пахта тайёрлов масканида пахта йиғим-теримига тайёргарлик ишлари билан танишган. Шунингдек, мутасаддиларга қишлоқ хўжалиги техникалари, тиркамаларни пахта йиғим-теримига шай ҳолга келтириш бўйича топшириқлар берган.
Buy Xanax Uk Reddit
Аввалроқ Пахтаободда 2020 йилги мавсумда 20 минг тоннадан ортиқ, Булоқбошида 2020 йилда 12 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосили олиш режалаштирилгани ҳамда Пешкуда пахта даласидаги сув тежовчи технологияларни ўрганиш бўйича ўқув-кўргазмали семинар ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.