Қўштепада 15 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланди
Фарғона вилояти Қўштепа туманида 15 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг «‘Меҳр-саховат’ кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси махсус қарор қилиб қилиб, унда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланадиган соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар рўйхати тасдиқланган.
Қўштепа туманида «Меҳр-саховат» кўкрак нишонининг соҳиб ва соҳибаларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, тадбирда қўштепалик 15 нафар фуқаро кўкрак нишонлари топширилган. Шунингдек, кўкрак нишонларини туман ҳокими Илёсбек Новиков эгаларига топширган.
Аввалроқ Самарқандда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 53 нафар педагог тақдирлангани ва Наманган вилояти халқ таълими бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қоровулбозорда 37 нафар устоз ва мураббий рағбатлантирилгани ҳамда Наманган шаҳрида 8 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани маълум қилинди.