Қувасойда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» акцияси доирасида юриш марафони ташкил этилди (фото)
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 31 октябрь, шанба куни 850 киши иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабаp берди.
Таъкидланишича, 31 октябрь куни Қувасой тумани ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда аҳоли вакиллари, уюшмаган ёшлар, корхона, ташкилолот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилган.
Қайд этилишича, ушбу тадбирда жами 850 нафар иштирокчи қатнашди. Шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳафтанинг ҳар шанба куни «спорт» куни деб белгиланди.
Аввалроқ Данғарада 2 мингга яқин фуқаро иштирокида оммавий юриш марафони ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.