Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Спутник V» вакцинасининг нархини эълон қилди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши вакцина «Спутник V»нинг нархини эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар қилди.

Фото: «Москва»

Хабарга кўра, вазирлик вакцинанинг максимал сотиш нархини белгилаган:

«Унинг 2 та компоненти 1942 рубл туради. Бешта икки компонентли тўпламларнинг нархи 9710 рубл этиб белгиланди», — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Кузнецов.

Aввалроқ Россиянинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси COVID-19’га қарши вакцина бошқа мамлакатларга тахминан қанчадан сотилиши маълум қилган эди. Жамғарма вакцинасининг битта дозаси 10 доллардан кам қийматда бўлиши кутилаётгани, Россияликлар учун эса бепул бўлишини айтган.

Россиянинг Тўғридан-тўғри инвестициялар фондининг раҳбари Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, вакцинанинг нархи худди шундай таъсир кучига эга дорилар нархидан 2 баробарга арзон. Ҳамда ушбу вакцина клиник синовларнинг учинчи босқичида самарадорлиги 90 фоиздан юқори бўлган энг самарали вакцина ҳисобланади.

Аввалроқ АҚШнинг «Pfizer» компанияси яратган COVID-19ʼга қарши вакцинанинг салбий томони маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, самарадорлиги 95 фоизга тенг коронавирусга қарши вакцина аниқлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар