Бухорога коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун 4 нафар россиялик шифокор келди (фото)

Ўзбекистонга 16 августда коронавирусга қарши курашда ҳамкорликда ишлаш учун Россиядан келган мутахассислар 21 август куни Бухорога келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилояти матбуот хизмати

Хабарга кўра, мазкур гуруҳ вилоятда CОVID-19 инфекциясига чалинган беморларни даволаш, касалликнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишишмоқда. Бу борада маҳаллий шифокорларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.

Фото: Бухоро вилояти матбуот хизмати

Қайд этилишича, Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар бугун, 21 август куни вилоят мутасаддилари билан учрашиб, тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Бухоролик тиббиёт ходимларининг фаолияти, улар эришаётган натижалар ҳақида ҳам хулоса ва фикрларини билдиришди. Шунингдек, ушбу йўналишда ҳамкорликда ишлаш юзасидан таклифлар баён этилди.

Фото: Бухоро вилояти матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов Самарқандга ташриф буюрган 4 нафар россиялик шифокор билан учрашгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар