Самарқанд шаҳрида 1 млн 600 минг сўмлик трамадол сотаётган шахс қўлга олинди

Самарқанд шаҳрида қиймати 1 миллион 600 минг сўмлик трамадол сотган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, 2020 йил 2 октябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир жараёнида Самарқанд шаҳар Имом Бухорий кўчасида яшовчи, 40 ёшли Д. исмли шахс фуқаро И.га жами 100 дона «Tramadol-Lannaxer 50 mg» таблеткаларини 1 миллион 600 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-модаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Бувайда туманида уйида марихуана сақлаб келаётган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар